Ахборотнома - Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида ишга жойлашиш

Бирлашган Араб Амирликларида бўлиш қоида ва шароитлари тоғрисида ахборотлар

1. Бирлашган Араб Амирликлари тўғрисида маълумот:

Майдони:84 минг км2.

Аҳолиси: 2 000 000 дан ортиқ.

Пойтахти: Абу-Даби шаҳри.

Маъмурий тузилиши: Бирлашган Араб Амирликлари (кейинги матнда БАА деб юритилади) – федератив давлат бўлиб, еттита амирликдан иборат: Абу-Даби, Ажман, Дубай, Рас-ал-Хайма, Умм-ал-Кайвайн, Ал-Фужайра, Шаржа. БАА – Республика ва монархия тузилмасининг бирга қўшилмаси. Бу федератив давлат бўлиб, еттита амирликдан – мутлақ монархиялардан иборат. Давлатни Абу-Даби амири, ҳукуматни – Дубай амири бошқаради.

Йирик шаҳарлари: Абу-Даби, Дубай, Шаржа.

Пул бирлиги: Дирҳам (AED).

 2. БАА ҳудудида ишга жойлашиш бўйича муҳим кўрсатмалар.

БААда ишга жойлашиш истагини билдирган фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва БААнинг «A S Unique Human Resources Consultant», «PIONEER VISION Group», «ALREAYA Typing Services» Company корхоналари билан тузилган шартномаларга асосан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишлари мумкин.

3. БАА ҳудудида ишга жойлашишни истаган фукороларга асосий талаблар:

1. Номзоднинг ёши 18 ёшдан юқори бўлиши;

2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш таъқиқи бўлмаслиги;

3. Инглиз тилини (иш берувчининг талаби) даражада билиши;

4. Муқаддам судланмаган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш тақиқи бўлмаслиги;

5. БАА ҳудудида бўлиш ва бошқа қонунларини бузмаган бўлиши;

6. Тиббий ва жисмоний соғлом бўлиши лозим.

7. БААда ишлашга рухсат берилиши учун барча ҳорижликлар тиббий текширувдан ўтишлари талаб қилинади.

4. БАА ҳудудида ишга жойлашишнинг асосий тартиби:

1-босқич Ўзбекистон Республикаси фуқароси (кейинги матнда фуқаро деб юритилади) БААдаги иш берувчи корхона (кейинги матнда иш берувчи деб юритилади) томонидан ўтказиладиган танловда (суҳбатда) қатнашади.

Танловдан муваффақиятли ўтган фуқароларга иш берувчи корхона томонидан БААда қонуний вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ишчи визаси (resident visa) ва меҳнат шартномаси лойиҳаларини юборилади.

2-босқич Ишчи визаси ва меҳнат шартномаси лойиҳалари юборилгандан сўнг фуқаролар БААда қонуний меҳнат фаолиятини амалга оширишлари учун Агентлик томонидан ташкилий тартибда хорижда ишга жойлаштириш чоралари кўрилади.

5. БАА ҳудудида бўлишда асосий эътибор қилиниши керак бўлган масалалар:

Шартнома шартларига қатъий риоя қилишлари лозим;

БАА ҳалқи анъаналари ва урф-одатларига ҳурмат билан қарашлари, муомала ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишлари лозим;

Меҳнат шартномасида кўрсатилган талаб ва мажбуриятларга амал қилишлари лозим.