Ахборотнома - Россия Федерацияси ҳудудида ишга жойлашиш

Россия Федерациясида бўлиш қоида ва шароитлари тоғрисида ахборотлар

Хужжатларни расмийлаштириш

Россияга жўнаб кетишдан олдин,самолёт ёки поиздга белет олмасдан туриб,сиз учун ҳар хил асосларга кўра Россия Федерациясига киришга чекловлар бор йўқлигини албатта текшириб кўринг.Буни Россия Ички ишлар вазирлиги сайтида тегишли шаклни тўлдириш орқали мустақил равишда бажариш мумкин: http://services.fms.gov.ru/info-service.htm?sid=3000

Эслатиб ўтамиз, патент расмийлаштирмаган ва миграция ҳисобини чўздирмаган хорижий фуқаронинг мамлакатда бўлиши 180 сутка давомида ЙИҒИНДИ ХИСОБИДА 90 сутка билан чекланган.Яъни, агар сиз патент олмаган,ўқишга кирмаган ёки Россияда яшашга рухсатнома расмийлаштирмаган бўлсангиз, унда 90 суткадан кейин (миграция ҳисобининг бошланғич муддати) сиз ўз ватанингизга чиқиб кетишингиз керак.Қайтадан Россияга сиз фақат 90 сутка ўтганидан кейингина киришингиз мумкун. Кирди-чиқди қилмаслик керак, бу миграция қонунчилигини бузиш ҳисобланади, бунинг учун Россияга кириш 5 йилга тақиқланади!

Россияга киришдан олдин имгратция картасини диққат билан, тоза ва паспирт малумотларига мувофиқ тўлдиринг. Агар картани чегарачилар тўлдиришса, барча малумотларни текширинг, чунки кейинчалик улар мос келмаса сизга қийинчиликлар туғдириши мумкун ( масалан, агар исм- фамилиянгиз нотўғри кўрсатилган бўлса, ахборотлар базасида сиз томонингиздан Рассия чегарасини ўзингизнинг тўғри исм-фамилиянгиз билан кесиб ўтганлигингиз ҳақида малумот бўлмайди).Миграция картасини тўлдираётганда “Ташриф мақсади” устунига этибор беринг!Агар сиз ишлагани келган бўлсанги,унга ИШ(РАБОТА) сўзини ёзишингиз ёки шу сўзнинг тагини чизишингиз лозим.Акс ҳолда сиз ишга патент олиб билмайсиз.


Миграция ҳисобига қўшиш

Миграция ҳисобига қўйишнинг энг мақул ва қонуний турини қабул қилувчи томон, яъни иш берувчи ёки мигрант уникига келган жисмоний шаҳс амалга оширади.Шунингдек, миграция ҳисобига қўйишни Миграция марказида ҳам бажариш мумкун (30 суткагача ҳақиқий ҳисобланади).Барча чет элликлар келган жойида, келганидан бошлаб 7 кундан кечиктирмасдан, миграция ҳисобига қўйилишлари керак,бироқ ЕОИИ (ЕАЭС) мамлакатлари (30 сутка) ва Тожикистон (15 кун) фуқаролари учун бундан истиснолари ҳам бор.

Россияга келганлик ҳақидаги ҳабарномани Миграция масалалари бўйича бошқарма (ГУВД МВД) нинг ҳудудий оргинига, келганингиздан кейин 7 кундан кечиктирмасдан, бериш зарур. Хорижий фуқарони миграция хисобига қўйиш учун, хабарнома бланкасидан ташқари, қуйидаги хужжатлар керак бўлади:

  • -паспoрт ва унинг нусхаси;
  • -миграция картаси ва унинг нусхаси (Беларус фуқаролари бундан мустасно).

Агар қабул қилинаётган томон –жисмоний шахс бўлса, чет эл фуқароларини вақтинча рўйхатга олиш учун қуйидаги ҳужжатлар зарур:

  • -РФ ҳудудида доимий яшаётган Россия фуқароси ёки бошқа давлат фуқаросининг паспoрти;
  • -РФ ҳудудида доимий яшаётган Россия фуқароси ёки бошқа давлат фуқаросининг паспoрт нусхаси;
  • -ушбу фуқаронинг яшаш жоига нисбатан мулк ҳуқуқини рўйхатга олиш тўғрисидаги гувохноманинг нусхаси.

Чет эл фуқаросининг келгани хақида ҳабарнома бериш учун қабул қилувчи томон қуйидаги бир нечта муассасаларга мурожат қилиши мумкун:

  • -рўйхатга олиш жоидаги Миграция масалалари бўйича бошқарманинг ҳудудий оргини (ГУВД МВД);
  • -кўптармоқли марказ (МФС) ёки давлат хизматлари кўрсатиш маркази;
  • -ёки миграция хисобини почта орқали расмийлаштириши мумкун.

Москвада кўплаб воситачи фирмалар мавжуд бўлиб, улар миграция ҳисобини расмийлаштириш, миграция ҳисобини узайтириш, патент олиш учун ҳужжатлар йиғиш каби хизматларни пуллик амалга оширади.

Шуни билиш лозимки, миграция ҳисобини бундай фирмаларда расмийлаштиришнинг хавфли томонлари бор. Гарчи ҳатто ҳужжатлар ҳақиқий бўлса ҳам, яъни чет эл фуқаросининг мигратсия ҳисоби ММБ (УВМ) базасига киритилган бўлса ҳам, агар сизни рўйҳатга олиш жоида эмас, яшаш жоингизда,масалан, ижарага олинган ҳонадонда, ушлашса, қонун бўйича сиз миграция қонунчилигини бузган ҳисобланасиз.Бундан ташқари, юридик шахс манзилида рўйхатга ўтиш, агар у сизнинг иш берувчингиз бўлмаса, ноқонунийдир.

Эслаб қолинг: қалбаки хужжатлардан фойдаланиш мумкун эмас! Бу жиноий жавобгарликка олиб келади!

Агар сизнинг хужжатларингиз (рўйхатга олиш, узайтириш) қалбаки бўлса ёки чегара режимини бузган ҳолда расмийлаштирилган бўлса (қалбаки миграция картасига асосан ёки паспиртда чегарани кесиб ўтиш тўғрисида қалбаки штамплар бўлса), унда сизни бадарға қилиш ва 7000 рубл миқдорида жарима кутади. Шунинг учун ўз рўйхатингиз ва миграция картангиздан ксеронусха олинг ва танишларингиздан биронтасидан-Россия фуқаросидан уларнинг ҳақиқийлигини ММБ(УВМ) нинг ҳоҳлаган бўлимида текшириб беришни сўранг.

Агар сизга барибир қалбаки ҳужжатларни расмийлаштиришган бўлса:

1.Ҳеч қачон уларни ташлаб юборманг ва уларни тайёрлаган кишиларга қайтариб берманг,чунки улар жиноий ишда асосий далил ҳисобланади.

2.Фирибгарлик,қалбаки хужжатларни атайлаб тайёрлаш ва сотиш тўғрисида шахар(вилоят) Ички ишлар бошқармаси бошлиғи номига ариза ёзинг(яхшиси юристга мурожаат этинг).