Майдони:312,7 минг км2.
Аҳолиси: 40 000 000 дан ортиқ.
Пойтахти: Варшава шаҳри.
Маъмурий тузилиши: Маъмурий жиҳатдан 16 воеводага (wojewodztwo) бўлинади
Йирик шаҳарлари: Варшава, Краков, Лублин, Вротслав.
Пул бирлиги: злоты.
Польша – европадаги давлат, шимолдан Болтиқ денгизи билан ювилади. Европа Иттифоқи аъзоси. Польша Висла ва Одра дарёлари ҳавзасида, шимолида Болтиқ денгизи ва жанубида Карпат ва Судет тоғлари оралиғида жойлашган. Ҳудудининг 90% дан кўпроғи текислик ва паеттекислик, жанубида тоғликлар бор.
Польша Республикасида ишга жойлашиш истагини билдирган фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Польша Республикасининг
ETCORN SP Z O.O SP. K. |
ЗП "EURO-BROSS" Z.O.O. |
МЧЖ “GLOBAL” |
"MADMAX WORK SP.Z.O.O. SPOLка KOMANDYTOWA" |
ЯТТ «EUROPOL» Z.O.O. WROCLAW |
"ARROW" S.C. |
«АРТ» SP.Z.O.O. |
АО КОМПАНИЯ "SOLANO PAWEL SOBCZAK" |
«ALSENA GROUP» SP.Z.O.O. |
МЧЖ "JP CONSTRUCT" |
"WORKPOL.BIZNESGRUP" SP.Z.O.O. |
"EOROASIA" SPOLка Z.O.O. |
МЧЖ "MEBEL GRAND TRADE GRZEGORZ JERCZYNSKI" |
|
корхоналари билан тузилган шартномаларга асосан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишлари мумкин.
3. Польша Республикаси ҳудудида ишга жойлашишни истаган фукороларга асосий талаблар:
4. Польша Республикаси ҳудудида ишга жойлашишнинг асосий тартиби:
1-босқич Ўзбекистон Республикаси фуқароси (кейинги матнда фуқаро деб юритилади) Польша Республикасидаги иш берувчи корхона (кейинги матнда иш берувчи деб юритилади)томонидан ўтказиладиган танловда (суҳбатда) қатнашади.
Танловдан муваффақиятли ўтган фуқароларга иш берувчи корхона томонидан Польша Республикасида қонуний вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун таклифнома ва меҳнат шартномаси лойиҳаларини юборилади.
2-босқич Таклифнома ва меҳнат шартномаси лойиҳалари мавжуд фуқаролар Шенген визасини олиш учун Польша Республикасининг расмий сайтида e-konsulat тизимида рўйхатдан ўтиш ишлари амалга оширилади. Бир нечта ариза топшириш керак бўлса, уларнинг ҳар бири алоҳида рўйхатдан ўтказилиши керак. Бу шунингдек гуруҳларга ҳам амал қилади. Аризалар электрон e-konsulat тизимида рўйхатдан ўтганлар асосида қабул қилинади.
Рўйхатдан ўтиш жараёнида аризачи иш берувчи томонидан юборилган таклифномадаги, ҳамда хорижга чиқиш (загран) паспортдаги маълумотлар асосида қабулга ёзилади. Аризалар онлайн қуръа ташлаш усулида танлаб олинади ва маълум бир вақтга Польша Республикасининг элчихонасига суҳбатга чақирилади.
Суҳбатга чақирилган фуқаролар ўзлари билан бирга қуйидаги ҳужжатларни олиб киришлари керак бўлади:
анкета;
фото 3х4 (юзи яқин ҳолатда);
фуқаролик ва хорижга чиқиш паспортлари асли ва нусхасини;
таклифнома (асли ва нусхаси)
суғурта (1 йиллик);
консуллик пул тўлови 80 евро
хисобида камида 500-1000 АҚШ доллари мавжудлиги тўғрисида банкдан маълумотнома;
Қўшимча ҳужжатлар: диплом нусхаси, ФХДЁ гувоҳномаси, турмуш ўртоғиниг паспорт нусхаси, болаларининг туғилганлик гувохномалари, хусусий мулк учун ҳужжатлар.
3-босқич. Суҳбатдан муваффақиятли ўтиб, шенген визасини олган фуқаролар Польша Республикасида қонуний меҳнат фаолиятини амалга оширишлари учун Агентлик томонидан ташкилий тартибда хорижда ишга жойлаштириш чоралари кўрилади.
Шартнома шартларига қатъий риоя қилишлари лозим;
Польша Республикаси ҳалқини муомала ва одоб-аҳлоқ қоидаларини билиши лозим;
Муаммоли масалаларни иш беручи билан тинч йўл билан ҳал қилиши ёки ушбу вазият юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиниши юзасидан мурожаат қилиши лозим.