Ахборотнома - Дастур ҳақида маълумот

«Ягона миллий меҳнат тизими» ахборот тизими доирасида ишга туширилган «labor-migration» дастурий мажмуа тўғрисида

«Ягона миллий меҳнат тизими» ахборот тизими доирасида ишга туширилган «labor-migration» дастурий мажмуа тўғрисида

2019 йил 20 августидаги “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги Президент фармонининг 10-бандига биноан яратилган “labor-migration” дастурий таъминоти қуйидагиларни ўз ичига олади:

вақтинчалик чет элда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун чет эл давлатида бўлиш қоидалари, яшаш ва меҳнат шароитлари, ишлаш давлатида ижтимоий ва уй таъминоти, хорижий иш берувчилар билан меҳнат шартномалари тузишнинг ҳуқуқий жиҳатлари, шунингдек қонунда белгиланган молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисидаги маълумотларни онлайн режим орқали тақдим этиш;

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва хусусий бандлик агентликлари фаолияти тўғрисида, шу жумладан улар кўрсатадиган хизматларнинг турлари ва харажатлари, хорижий иш берувчилар таклиф этган бўш иш ўринлари, шунингдек ушбу иш жойларига ишга жойлашиш тартиби тўғрисида маълумотларни тақдим этиш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ жараёнлар, шу жумладан касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, олинган молиявий ёрдам чоралари, кўрсатилаётган ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам, хорижий иш берувчилар билан тузилган меҳнат шартномалари тўғрисида маълумотларнинг мониторинги;

 

“Фронтал(олд) қисм”

Чет элда қийин вазиятга тушиб қолган ва ёрдамга муҳтож бўлган меҳнат муҳожирлари томонидан аризаларни масофадан туриб юбориш имконияти;

Меҳнат муҳожирлари, уларнинг бандлик жўғрофияси, фаолият йўналишлари ва турлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш;

Юқоридаги маълумотларга биноан қуйидаги вазифалар бажарилди:

А) Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг аризалари қабул қилинди;

Б) Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган фуқароларнинг анкеталари (резюме) қабул қилинади;

В) хорижий давлат муассасаларининг расмий веб-сайтларидаги меҳнат масалалари бўйича маълумотлари жойлаштирилди;

Г) Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ҳамда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун ҳуқуқий маълумотлар жойлаштирилди;

Д) Фуқароларнинг уюшган тарзда чиқиб кетишига ёрдам берадиган медиа-файллар жойлаштирилган;

Е) Тақдим этиладиган хизматлар рўйхати жойлаштирилди;

Ё) имтиёзли хизматлар рўйхати батафсил тавсифда жойлаштирилди;

Ж) бўш иш ўринлари рўйхати эълон қилинди;

З) Россия Федерацияси Меҳнат ва аҳоли бандлиги федерал хизматининг "РАБОТА В РОССИИ" бутун Россия бўш иш ўринлари маълумотлар базаси (trudvsem.ru) билан “labor-migration” дастури интеграциялаштирилган.

 

"Бэк(хизмат) - қисм"

Фойдаланувчилар:

ТММА минтақавий филиаллари;

Республика бўйича барча Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари;

ТММАнинг хорижий ваколатхоналари;

ТММА Салоҳиятли иш берувчиларни излаш ва хусусий бандлик агентликлари билан ўзаро ҳамкорлик бошқармаси;

ТММА Ташкилий ишга жойлаштириш бошқармаси;

ТММА Меҳнат мигрантларини жўнаб кетишдан олдинги кўниктириш ва касбга тайёрлаш бошқармаси;

ТММА Хориждаги меҳнат мигрантларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий ёрдам кўрсатиш бошқармаси;

ТММА Хориждаги меҳнат мигрантларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси;

ТММА Минтақавий филиалларда кўрсатилаётган хизматларни ривожлантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси;

Хусусий бандлик агентликлари фаолиятини лицензиялаш ва мониторинг қилиш бошқармаси;

Хусусий бандлик агентликлари;

Авиакомпаниялар;

Темир йўл транспорти операторлари;

Автотранспорт операторлари;

"Ўзагросуғурта" АЖ;

 

 

ИМКОНИЯТЛАР

 

ТММА минтақавий филиаллари:

А) Меҳнат мигрантини дастурий таъминот базасида рўйхатдан ўтказиш;

Б) Меҳнат мигрантининг имтиёзли чипта сотиб олишга берган аризасини рўйхатдан ўтказиш (ҳаво йўлллари, темир йўл, автобус);

В) Меҳнат мигрантининг суғурта полисини сотиб олиш учун аризасини расмийлаштириш (ҳаёт ва соғлиқни сақлаш);

Г) Меҳнат мигрантининг кредит олиш учун аризасини расмийлаштириш;

Д) Меҳнат мигрантининг имтиёзли уй-жой олиш учун вилоят комиссияларига ариза бериши ва «Тасдиқнома» олиши учун аризасини рўйхатдан ўтказиш;

Е) Меҳнат мигрантининг касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш учун аризаларини расмийлаштириш;

Ё) Меҳнат мигрантининг "Меҳнат мигранти ягона маълумотлар базасида" рўйхатдан ўтишини таъминлаш;

Ж) Меҳнат мигрантининг "Ягона Миграция марказларининг" хизматларга буюртмасини рўйхатдан ўтказиш;

З) Чет элда вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларга ёрдам бериш учун аризаларни расмийлаштириш;

И) Барча турдаги хизматларнинг реал вақт режимида ҳисоботини юритиш.

 

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари:

А) Меҳнат мигрантининг касб-ҳунарга ўқитиш ва чет тилларини ўқитиш учун аризаларини расмийлаштириш;

Б) Меҳнат мигрантининг "Меҳнат мигранти ягона маълумотлар базасида" рўйхатдан ўтишини таъминлаш;

В) Чет элда вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларга ёрдам бериш учун аризаларни расмийлаштириш;

Г) Барча турдаги хизматларнинг реал вақт режимида ҳисоботини юритиш.

 

ТММАнинг хорижий ваколатхоналари:

А) Меҳнат мигрантини дастурий таъминот базасида рўйхатдан ўтказиш;

Б) Меҳнат мигрантининг имтиёзли уй-жой олиш учун вилоят комиссияларига ариза бериши ва «Тасдиқнома» олиши учун аризасини рўйхатдан ўтказиш;

В) Меҳнат мигрантининг "Меҳнат мигранти ягона маълумотлар базасида" рўйхатдан ўтишини таъминлаш ва уларни иш берувчиларга тақдим этиш;

Г) Чет элда вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларга ёрдам бериш доирасида аризаларини расмийлаштириш;

Д) Барча турдаги хизматларнинг реал вақт режимида ҳисоботини юритиш.

 

ТММА Салоҳиятли иш берувчиларни излаш ва хусусий бандлик агентликлари билан ўзаро ҳамкорлик бошқармаси:

А) Дастурий таъминот базасида салоҳиятли хорижий иш берувчиларни рўйхатдан ўтказиш;

Б) Салоҳиятли хорижий иш берувчилар томонидан таклиф этилаётган мавжуд бўш иш ўринларини киритиш ва янгилаш;

В) "Меҳнат мигранти ягона маълумотлар базаси"да мавжуд бўш иш ўринларига мослиги ва уларнинг имкониятлари ҳамда ўзаро боғлаш масалаларини мониторингини олиб бориш;

Г) Барча турдаги хизматларнинг реал вақт режимида ҳисоботини юритиш.

ТММА Ташкилий ишга жойлаштириш бошқармаси:

А) "Меҳнат мигранти ягона маълумотлар базаси"даги мавжуд иш қидирувчилар билан ишлаш ва уларнинг имкониятлари мониторингини олиб бориш;

Б) Салоҳиятли хорижий иш берувчиларнинг реестри билан ишлаш;

В) "Меҳнат мигранти ягона маълумотлар базаси"да мавжуд бўш иш ўринларига мослиги ва уларнинг имкониятлари ҳамда ўзаро боғлаш масалалари мониторингини олиб бориш;

Г) Салоҳиятли хорижий иш берувчилар билан иш қидирувчилар ўртасида суҳбат-танловларни ўтказиш учун иш қидирувчиларни рўйхатдан ўтказиш;

Д) "Меҳнат мигранти ягона маълумотлар базаси"да рўйхатдан ўтган иш қидирувчиларга маълумотлар ва бошқа тегишли хабарларни СМС-хабар тарзида юбориш.

 

Хусусий бандлик агентликлари фаолиятини лицензиялаш ва мониторинг қилиш бошқармаси:

А) ХБАлар фаолиятини мониторинг қилиш;

Б) ХБАлар томонидан тақдим этилган хорижий иш берувчилар реестрини кўриш;

В) ХБАлар томонидан тақдим этилган хорижий иш берувчиларнинг мавжуд бўш иш ўринларини кўриш;

Г) ХБАлар фаолиятининг барча турдаги хизматларнинг реал вақт режимида ҳисоботини юритиш.

 

ТММА Меҳнат мигрантларини жўнаб кетишдан олдинги кўниктириш ва касбга тайёрлаш бошқармаси:

А) Хорижий тиллар ва касбий таълим олишни истаган фуқароларни рўйхатини шакллантириш  ва улар билан ишлаш;

Б) Ўқув марказларининг дастурий таъминот базасида рўйхатдан ўтказиш ва реестрини шакллантириш;

В) дастурий таъминот базасидаги мавжуд ўқув йўналишларини рўйхатга олиш ва расмийлаштириш;

Г) Хорижий тилларни ва касбий таълим олишни истаган фуқароларни ўқув йўналишлари ва йўналтирилган ўқув марказлари бўйича рўйхатини юритиш;

 

Авиакомпаниялар:

А) Имтиёзли чипталарни олиш учун аризаларни тасдиқлаш;

Б) Барча турдаги хизматларнинг реал вақт режимида ҳисоботини юритиш.

 

Темир йўл транспорти ташувчиси:

А) Имтиёзли чипталарни олиш учун аризаларни тасдиқлаш;

Б) Барча турдаги хизматларнинг реал вақт режимида ҳисоботини юритиш.

 

Автотранспорт ташувчиси:

А) Имтиёзли чипталарни олиш учун аризаларни тасдиқлаш;

Б) Барча турдаги хизматларнинг реал вақт режимида ҳисоботини юритиш.

 

"Ўзагро суғурта":

А) Имтиёзли суғурта полисини олиш учун аризаларни тасдиқлаш;

Б) Барча турдаги хизматларнинг реал вақт режимида ҳисоботини юритиш.

 

Хусусий бандлик агентликлари:

А) Иш қидирувчиларни “labor-migration” дастурий таъминот базасида рўйхатдан ўтказиш;

Б) Хорижий иш берувчиларни “labor-migration” дастурий таъминот базасида рўйхатдан ўтказиш;

В) Хорижлик иш берувчилар томонидан тақдим этилган мавжуд бўш иш ўринларини киритиш ва янгилаш;

Г) Маслаҳат хизматларини рўйхатдан ўтказиш;

Д) Ўзбекистон ҳудудидаги ишга жойлаш хизматларини рўйхатдан ўтказиш;

Е) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элда иш билан таъминлаш хизматларини рўйхатдан ўтказиш;

Ё) Барча турдаги хизматларнинг реал вақт режимида ҳисоботини юритиш.

 

Ҳозирда “labor-migration” дастурий таъминот тўпламининг барча функциялари ишга тўлиқ туширилган:

Жумладан:

- меҳнат мигрантлари тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилган;

- имтиёзли чипталарни тақдим этиш хизматлари йўлга қўйилган;

- имтиёзли суғурта полисини тақдим этиш хизматлари йўлга қўйилган;

- имтиёзли кредит бериш хизматлари йўлга қўйилган;

- имтиёзли уй-жой олиш учун вилоят комиссиясига тақдим этиш учун "Тасдиқнома"ни тақдим этиш хизматлари йўлга қўйилган;

- Касбий таълим олиш ва чет тилларини ўқитишни истаган фуқароларни йўналтириш хизматлари йўлга қўйилган;

- "Ишчиларнинг маълумотлари ягона базаси" шакллантирилган;

- чет элда вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларга ёрдам бериш хизматлари йўлга қўйилган;

- Фуқароларни "Ягона миграция марказига" юбориш хизматлари йўлга қўйилган.

 

 “labor-migration” дастурида ўзгаришлар:

1.Бош саҳифада геокарта маълумоти мавжуд. Ушбу геокарта орқали кўрсатилган хизматлар сонини вилоятлар кесимида олиш имкони яратилган.

Бўш иш ўринлари блоки яратилди ва ўз ичига қуйидаги функцияларни қамраб олган:

  1. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тақдим этган бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот олиш имкони яратилди;
  2. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги иш берувчилар реестри жойлаштирилди;
  3. Россия Федерациясининг Меҳнат ва бандлик федерал хизмати тақдим этган бўш иш ўринлари дастурига интеграция қилинди ва маълумот олиш имкони яратилди.

Маълумотнома блоки яратилди ва ўз ичига қуйидаги функцияларни қамраб олган:

  1. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамкорликда тақдим этган ўқув йўналишлари реестри қўйилди;
  2. “labor-migration” дастурий тизимидан рўйхатган ўтган фуқаролар бўйича ҳисобот;
  3. “labor-migration” дастурий тизимидан рўйхатдан ўтган хизматлар бўйича ҳисобот;
  1. Кўп учрайдиган саволлар ва жавоблар;
  2. Россия Федерациясининг меҳнат бозори анализи;
  3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курслари.

Кўрсаткичлар хақида