Патентни расмийлаштириш
2015 йил 1 январдан бошлаб 24.11.2014 йилдаги 357-ФЗ-сонли “Хорижий фуқароларнинг Россия Федерациясидаги ҳуқуқий холати тўғрисида”ги Федерал қонунга ва Россия Федерациясининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Федерал қонун кучга кирди.Мазкур қонунга биноан,жисмоний шахслар,хусусий тадбиркорлар ва юридик шахсларнинг Россия Федерация ҳудудида очиқ меҳнат фаолияти олиб боришлари учун ягона рухсат берувчи ҳужжат-патент жорий этилади.
Патентни олиш учун Россия Федерациясига кириш вақтидан бошлаб 30 кун ичида миграция хизматига ариза билан мурожаат этиш керак.(Диққат!Хужжатларни ўз вақтида бермаганлик учун 10 000 рублдан 15 000 рублгача миқдорда жарима кўзда тутилган).Бунда сиз қуйидаги хужжатларни тақдим этишингиз шарт:
Зарур хужжатлар берилганидан ва дактилоскопиялаш (бармоқ изларини топшириш) дан ўтганингиздан кейин сизга 10 кун ичида патент беришлари ёки уни беришни, сабаблари кўрсатилган холда,рад этишлари керак.Патент бир ойдан бир йилгача муддатга берилади, уни яна бир йилга чўзишга хақлисиз. Уни ҳар ойда ёки биратўла 12 ой учун тўлашингиз мумкун.Патент, агар унинг учун аванс тўлови киритилган бўлса, ҳақиқий хисобланади. Аванс тўловининг миқдори Россия Федерацияси субъектлари ҳокимият оргинлари томонидан белгиланади. Москвада 2018 йил учун аванс тўловининг миқдори 4500 рублни, Москва вилоятида эса – 4300 рублни ташкил этади.
Билинг! Сиз патентни бошланғич патент берилган кундан бошлаб 12 ой муддат тугашидан камида 10 иш куни олдин қайта расмийлаштиришга ҳақлисиз. Бунда патентни қайта расмийлаштириш учун мурожаатлар сони бир мартадан ошмаслиги керак.Патент хорижий фуқарога 1 ойдан 12 ойгача муддат билан расмийлаштирилади.
Қайта расмийлаштирилган патентнинг амал қилиш муддати 1 ойдан бошлаб бир неча марта узайтирилиши мумкун. Бунда патентнинг умумий амал қилиш муддати, узайтиришларни ҳисобга олган холда, уни қайта расмийлаштирилган кундан бошлаб 12 ойдан ошмаслиги керак.
Эслаб қолинг! Олинган патент билан сиз меҳнат фаолиятини фақат ушбу патент берилган Россия Федерацияси субъектида амалга оширишингиз мумкун.Бунда сиз яна ишлашни режалаштираётган бошқа субъектда иккинчи патент олиш учун ҳам мурожаат этишингиз мумкун.
Барча юқорида кўрсатилган ҳужжатларни расмийлаштириш учун сизда иккита йўл бор:
Диққат! Агар сиз тиббий полис ёки тиббий суғурта ҳақида шартномани, юқумли касалликлар мавжуд эмаслиги ҳақада маълумотномани, рус тилида эркин гаплашаолишингиз, Росстия тариҳи ва қонунчилигини билишингиз ҳақидаги сертификатни мустақил равишда олган бўлсангиз ҳам, сиз барибир йиғилган ҳужжатлар билан шахсан Москва шаҳри ва Москва вилояти бўйича Ягона миграция марказларига мурожаат этишингиз керак бўлади.
Шунинг учун олдиндан ўзингиз ишлашни режалаштирган иш берувчини топишга ҳаракат қилинг, балки у мазкур харажатларни тўлар.
Москва ва Москва вилоятида миграция масалалари бўйича тўлиқ хизматлар кўрсатувчи, шу жумладан, патент бериш учун ҳужжатларни тайёрлаш билан боғлиқ, шунингдек, РФ ИИВ Москва шаҳри ва Москва вилояти бўйича ММББга бериш учун хужжатларни расмийлаштириш вақтида ёрдам ва маслахатлар берувчи Ягона миграция марказлари ишлайди.
Эсда тутинг! Чет эл фуқароси патент олганидан кейин иш берувчи (жисмоний ёки юридик шахс)билан меҳнат шартномаси ёки фуқаровий-ҳуқуқий шартнома тузиши лозим бўлади.
Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ, шартнома тузилгани ҳақидаги хабарномани РФ ИИВ ММББ(ГУВМ МВД РФ) оргига жўнатиш зарур:
Агар буни бажармасангиз, берилган патент бекор қилинади, уни хорижий фуқаро учун такроран расмийлаштиришнинг иложи бўлмайди.ММБ(УВМ) қонуний равишда буни рад этади.