Маълумотлар ва кўрсаткичлар - Кўп учрайдиган саволлар

Меҳнат миграциясида кўп учрайдиган саволларга жавоблар

Жанубий Корея (5)

Кореяга Ўзбекистон фуқароларининг кириши қачон бошланади?
- Жорий йилнинг июль ойи ўрталарида Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг сони кескин ошиб бошлагач, Корея томонидан Ўзбекистонлик фуқароларнинг самолёт бортига чиқарилиши вақтинча тўхтатилди. Ўзбекистондаги пандемия ҳолати Кореяликлар томонидан мунтазам кузатиб борилмоқда ва ушбу ҳолат ижобий томонга ўзгаргач, янгилик бўлиши кутилмоқда.
Кореядан Ўзбекистонга таътил олиб келган эдим. Кореяга киришга рухсат берилгач, қанақа жараённи амалга ошириб қайтиб бора оламан?
- Пандемия даврида Корея Республикасига кириб боришга рухсат олиш учун розилик битимини тўлдиришдан олдин иш берувчи билан карантинда сақлаш жойини аниқлаштиришингиз (иш берувчи хабарсиз қолмаслиги керак ва ID-картангиздаги охирги кўрсатилган манзил атрофидаги ҳудуддан бўлиши шарт) ҳамда тўғри маълумотларни Агентликнинг таътилга келган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида вақтинча очилган “@tatil2020” телеграм иловаси каналига электрон тарзда юборишингиз сўралади (корейс тилида). - Бундан ташқари, фуқаролардан пандемия шароитида мунтазам иш берувчингиз билан алоқада бўлиб туришингиз тавсия қилинади ҳамда шахсий кабинетдаги (www.eps.go.kr) маълумотингизни текшириб боришингиз тавсия қилинади. Шахсий кабинетингиздаги маълумотингизда ўзгариш кўрсангиз, яъни иш берувчи томонидан меҳнат шартномангиз бекор қилинган тақдирда, Сиздан (таътилдагилар учун) зудлик билан Агентликка ушбу тўғрисида хабар беришингиз сўралади. - Меҳнат шартномаси бекор қилинган фуқаролар (“отказ” ташланган) ўрнатилган тартибда рад этилган кундан бошлаб 1 ой муддатда Корея Республикасига кириб (виза амал қилиш муддати бор фуқаролар) бориши зарур ёки Агентликнинг Кореядаги Ваколатхонасига (+8270 4252 2772) қўнғироқ қилиб мурожаат этишлари лозим. - Жўнашдан олдин махсус тасдиқланган лабораторияларда коронавирусга анализ топшириб 48 соат давомида амал қиладиган сертификатга эга бўлишингиз шарт. - Агар сиз Корея ҳудудига кириб келгач сизда коронавирус инфекцияси борлиги тасдиқланса, махсус даволаниш муассасасида ўзингизнинг ҳисобингиздан пул тўлаб даволанасиз. - Нотўғри берилган маълумотлар Сизнинг Корея Республикасига кириб боролмаслигингизга ҳамда ушбу давлат ҳудудига кириш учун таъқиқ қўйилишига сабаб бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирамиз. - Қўшимча маълумот учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига (71) 202-33-55 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Вақтинчалик меҳнат фаолиятимни тугатиб Кореядан келишимда шошилинч бўлганим учун аэропортда олинадиган Самсунг Хважи ойлик иш ҳақимни олишга улгурмадим. Пулимни Ўзбекистонда олишимни айтдилар. Мен пулимни Ўзбекистонда қанақа тартибда оламан?
- Сиз олишга улгурмаган ойлик иш ҳақингиз автоматик тарзда 2 ҳафтадан сўнг Тошкентдаги EPS-маркази ҳисоб-рақамига ўтказилади. Марказга мурожаат қилиб талаб қилинган ҳужжатларни тақдим этган ҳолда банкда очилган валюта ҳисоб-рақамингизга ўтказиб берилади. EPS-маркази манзили қуйидагича: EPS – markaz, Тошкент шаҳар Миробод туман Толимаржон кўчаси 3-уй, тел: +99871 291-95-45, эл. адрес: eps.center.77@inbox.ru
Кореяда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораяпман. Ишхонадан 3 ойга таътилга рухсат беришди, бироқ Иммиграция хизмати Ўзбекистонга кетишимга рухсат бермаяпти, нима учун?
- Сабаби, Ўзбекистондаги пандемия ҳолати. Сиз қайтиб келганингизда коронавирус билан касалланган бўлишингиз эҳтимоли борлиги учун мана шунақа тартиб жорий этилди. Вазият ижобий томонга ўзгаргач, таътилни кейинроққа суришингизни маслаҳат берамиз.
Ойлик иш ҳақи, 13-ойлик иш ҳақи, ҳуқуқий маслаҳат, ҳуқуқий ёрдам, санжей (суғурта) ва бошқа масалалар бўйича Кореяда ўзбек ва рус тилларида маълумот олишим учун қаерга мурожаат қилишим мумкин?
- Юқоридаги барча масалалар бўйича Агентликнинг Кореядаги Ваколатхонасига мурожаат қилишингиз мумкин. Ваколатхона манзили: Катта Квангжу шаҳри, Квансангу Пунгёнгро145-82, 3-қават. Naver.map га 0629620201 рақамини киритган ҳолда локейшн манзилга эга бўласиз. Телефон рақамлар: 0629620201, 07042522772, 01084950027. Факс: 0629620205.

Ташкилий ишга жойлашиш (8)

Чет элда ишламоқчи эдим. Бунинг учун каерга мурожаат қилишим керак?
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси Агентлигига. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 725-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини танлаш, тайёрлаш, мослаштириш тадбирларини ўтказиш ва хорижда ишга жойлаштириш жараёнларини самарали бошқариш ҳамда назорат қилиш орқали уларга хорижда меҳнат фаолиятини олиб боришга доир ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашади. Минтақавий филиаллар телефон рақамлари: Қорақалпоғистон Республикаси 61 222-53-32 / 61 222-53-34 Андижон вилояти 95 202-33-55 Бухоро вилояти 65 226-56-92 / 99 708-49-98 Жиззах вилояти 72 226-91-97 / 72 226-91-87 Қашқадарё вилояти 75 224-05-25 / 97 770-04-92 Навоий вилояти 79 224-11-60 Наманган вилояти 69 227-94-64 / 69 227-97-27 Самарқанд вилояти 66 233-24-00 / 66 233-53-00 Сирдарё вилояти 67 225-55-59 Сурхондарё вилояти 76 222-45-22 Тошкент вилояти 71 250-78-15 / 71 281-24-72 Фарғона вилояти 73 244-40-01 / 73 244-40-05 Хоразм вилояти 62 224-12-35 / 97 518-12-35 Тошкент шаҳри 71 202-33-55 (ички рақам 39) / 97 429-84-20
Агентлик ёки ХБАлари орқали чет элга ишлаш учун кетаётган фуқароларга қандай имтиёзлар бор?
ашкилий тартибда чет элга ишга кетаётган фуқароларга бериладиган имтиёзлар: 1. 20 фоиз чегирма билан имтиёзли транспорт (авиа ва темир йўл) чипталари; 2. Суғурта мукофоти учун суғурта полиси тўловига субсидия ажратиш. Бунда фуқаронинг: Ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш; Россияга кетувчиларга патент беришни рад этиш тавакалчилигини суғурталаш кўзда тутилади. 3. Хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун микроқарз бериш (2 млн сўмгача). - 2020 йил марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида; - 2021 йил 1 январдан банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда.
Чет элда ноқонуний ишлаш нима оқибатларга олиб келиши мумкин?
Фуқаролар виза талаб этилмайдиган давлатларга таваккалчилик асосида меҳнат шартномасига эга бўлмаган ҳолда, эркин чиқиб кетишмоқда ва касб малакаси талаб этилмайдиган, кам иш ҳақи тўланадиган оғир ҳамда оддий ишларга жалб этилмоқда. Натижада яшаш шароити, овқатланиш, даромад миқдорини ошириш каби интилишлар сабаб фуқаролар фирибгар шахслар алдови қурбонига айланиб қолмоқда, тил билмаслиги сабабли эса иш излаш, танлаш, мулоқот қилиш ва ҳуқуқларини талаб қила олмаслик ҳолатларига тушиб қолмоқда. Норасмий меҳнат мигрантларининг тиббий ва ижтимоий суғуртасининг мавжуд эмаслиги натижасида тиббий ёрдамга муҳтож ва етарли маблағлари мавжуд бўлмаган ҳолларда турли қийинчиликларга тушиб қолмоқда. Иш билан боғлиқ ёки ишдан ташқари вақтларда бахтсиз ҳодисалар юз берганда ижтимоий таъминотдан маҳрум бўлмоқда. Ноқонуний меҳнат миграцияси натижасида фуқаролар қуйидаги оқибатларга дуч келмоқдалар: • замонавий қуллик; • мажбурий меҳнат ва меҳнат эксплуатацияси; • иш берувчиларнинг виждонсизлиги; • шахсни тасдиқловчи хужжатлар ёки пул маблағлари олиб қўйилиши; • хужжатсиз юриш оқибатида ички ишлар органлари вақтинчалик сақлаш камераларида сақланиш; • қариндошлари ёки бошқа воситачилар томонидан алдов йўллари билан ишчи кучини чақириб олиш ва меҳнатидан фойдаланиш; • иш топиб беришда воситачи сифатида иштирок этувчиларнинг фирибгарлиги ; • меҳнатда майибланиш ва ижтимоий муҳофаза қилинмаслик; • дом дараксиз кетиш; • депортация қилиниш ва бошқа салбий ҳолатлар.
Чет элда ишлаш истагидаги фуқароларга қандай талаблар қўйилади?
Умумий талаблар: 1. Бориш давлати тили бўйича билимга эга бўлиш 2. Бориш давлатидан илгари депортация бўлмаган бўлиши 3. Тиббий ва жисмоний соғлом бўлиш Танлаш тартиби: 1. Агентлик ёки “labormigration.uz”да рўйҳатдан ўтиш; 2. Иш берувчи талаби асосида танловдан ўтиш; 3. Ҳужжатлар расмийлаштириш ва меҳнат шартномаси тузиш; 4. Виза талаб қилинадиган давлатларга ишчи визасини олиш; 5. Кетишдан олдин кўниктириш ва ўқитиш; 6. Ташкилий тартибда ишга юборишдан иборат.
Ўзбекистон Республикасидан ҳорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқиб кетаётган фуқароларга қандай тартиб белгиланган?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3584 сонли қарорига мувофиқ, Агентлик ва унинг минтақавий филилалари ҳузурида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида республикадан ташқарига чиқаётган фуқаролар учун имтиёзли тарифларда чипталар сотиш бўйича ихтисослаштирилган кассалар ташкил этилган. Ушбу Қарорда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги электрон маълумотлар базасида рўйхатга олинган фуқароларга плацкарт ва умумий вагонларга темир йўл чипталари ҳамда иқтисодий (эконом) класс авиачипталарнинг нархини 20 фоиз чегирма билан тақдим этилиши белгиланган.
Корея Республикасига меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетиш тартиби қайндай?
Ж.Корея ҳудудида ишга жойлашишнинг асосий тартиби 6 босқичдан иборатдир: 1-босқич. Билимни баҳолаш марказида корейс тилини билиш даражаси бўйича тестдан муваффақиятли ўтиш талаб этилади. 2-босқич. Кореянинг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRD) томонидан ўтказиладиган EPS-TOPIC тест имтиҳонидан муваффақиятли ўтиш. 3-босқич. HRD вакиллари томонидан ўтказиладиган малака тестида (skill test) қуйидаги машқлар ва суҳбатдан ўтиш керак бўлади. Булар қуйидаги синовлардан иборат: – ранг ажратишни синаш (дальтонизм); – жисмоний машқ (қўл кучини синаш, бўй ва вазн ўлчаш, оғирлик кўтариш машқи); – малака тести (рангли халқачаларни ажратиш ва жой-жойига қўйиш, пўлат симларни белгиланган ҳажмда қирқиш, пробиркаларда белгиланган хажмни ўлчаш, темир халқаларни жой-жойига жойлаштириш); – корейс тилида мутахассис билан суҳбатлашиш. 4-босқич. Малака тестидан муваффақиятли ўтган фуқаролар HRD томонидан белгиланган муддатларда Корея иш берувчиларининг махсус SPAS базасига киритилади. 5-босқич. Корея томонидан шартнома лойиҳаси тақдим этилган фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, ўқиш ва адаптация жараёнларидан ўтади. 6-босқич. Жанубий Корея Республикасининг Ўзбекистондаги консуллик хизмати томонидан фуқароларга виза расмийлаштирилади ва 4 йил 10 ой муддатга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнаб кетади. Эслатма! Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзбекистонликларни Корея Республикасига ишга жўнатиш (E-9 ишчи виза) ҳуқуқига эга ягона ташкилот Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳисобланади, хусусий бандлик агентликларига бундай ваколат тақдим этилмаган.
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун нима қилиш керак?
- Чет элда иш қидирувчилар умуммиллий базаси (www.labormigration.uz) дан рўйхатдан ўтиш. Мурожаат қилиш: - Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига; - лицензияга эга хусусий бандлик агентликларига (хусусий бандлик агентликлари реестри )
Ташқи мехнат миграцияси агентлигининг қайси хорижий давлатларда ваколатхоналари бор ва уларга қандай мурожаат қилиш мумкин?
- Россия Федерациясида Москва шаҳри 1-Казачий тор кўчаси 11/2. Тел: 8(925) 045-47-44 - Корея Республикасида Gwanju, Gwangsan-gu Pungyeong-ro 145-82. Тел 070-4252-2772

Касб ва чет тилларга ўқитиш, тиббий кўрик (8)

Хорижда ишлаш учун кетишдан олдин касбга ўқиш истагим бор, бироқ ўқиш учун тўлов қилишга имкониятим йўқ. Давлат ёрдамида бепул ўқисам бўладими?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804 сонли қарорига асосан “ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, шунингдек ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижий мамлакатларда ишлаш учун кетаётган ва «labor-migration» дастурий мажмуасида рўйхатга олинган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари, хорижий тиллар ва касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун кетишдан олдин давлат ёки нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларига, ишлаб чиқаришнинг ўзида ўқитиш учун ташкилот ҳамда «уста-шогирд» мактабларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир таълим олувчи учун бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда грантлар ажратиш” белгиланган.
Агентлик йўналтираётган касбга тайёрлаш ўқув марказларида сертификатдан ташқари ўқишни якунлаган фуқаролар учун даража дипломлари бериладими?
Ха албатта, фуқароларга мустақил равишда танлаган касб-ҳунар йўналишлари бўйича белгиланган тартибда сертификат ва даража дипломлари берилади.
Хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш афзалликларини тушунтириб беринг?
Агентлик томонидан ташкил қилинган касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқиш истагини билдирган фуқаролар белгиланган тартибда “labormigration.uz” дастурий мажмуасидан рўйхатдан ўтказилади. Ўқув марказини муваффақиятли тамомлаган фуқароларни рўйхати доимий равишда шакиллантириб борилади ва хорижий давлатлар талабига кўра ўқишни муваффақиятли тамомлаган фуқаролар рўйхати Хорижий иш берувчиларга тақдим қилинади.
Вилоятларда касбга тайёрлаш ўқув маркази борми ёки ўқиш учун Тошкентга боришим керакми?
Белгиланган тартибга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтган, Республикамизнинг барча вилоятларда ўқув марказлари ташкил қилинган.
Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касб-ҳунар ва рус тилини ўрганиш ёки малакасини ошириш учун каерга мурожаат қилишлари мумкин?
Россия Федерациясида касб-ҳунар ва рус тилига ўқиш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан ҳамкорлик келишувлари имзоланган Россия Федерациясининг "Подмосковный колледж “Энергия”" ҳамда “Россиянинг халқлар дўстлиги университети”(РУДН) номли таълим муассасаларига мурожаат қилишлари мумкин.
Хорижга ишлаш учун кетишдан олдин қандай касаллик турларидан текширувдан ўтишим керак?
Кетишдан олдинги комплекс тиббий кўрик хорижий иш берувчи ташкилотлар талабидан келиб чиқиб, ўтказилади. Масалан, Корея Республикасига кетаётган фуқаролар қуйидаги тиббий кўрик жараёнларидан ўтказилади: - Қон босими - Хирург - Дерматовенеролог - Окулист - Сийдик текширувлари - Жигар функциялари - Холестерин - Анемия - Қон гуруҳи - Гепатит В - Захм (сифилис) - Ўпка рентгени (флюрография)
Агентлик томонидан жалб этилган тиббиёт муассасасида тиббий кўрикдан ўтишнинг афзалликларини нимада?
Тиббий кўрик жараёнлари шаффоф, сифатли ва малакали шифокорлар томонидан амалга оширилади, лабараториялар замон талабига мос равишда ишлаб чиқарилган ускуналардан ташкил топган. Тиббий кўрикнинг якуний хулоса натижалари топширилган кундаёқ эълон қилинади.
Текширув натижасига кўра менда касаллик аниқланса мен хорижга ишлаш учун кетишим мумкинми?
Текширув натижасига кўра, атроф мухитга ва атрофдагиларга хавф туғдирувчи юқумли касалликлар аниқланса, фуқаро хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кета олмайди.

Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучини жалб қилиш (26)

Рухсатнома ва Тасдиқнома бериш қайси қонун хужжатлари асосида амалга оширилади?
Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидаги меҳнат фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2019 йилдаги 244-сонли карорига асосан.
Корхоналар рухсатнома олиш учун канча микдорда пул тулайдилар?
50 Энг кам ойлик иш хаки
Корхонада хорижий фуқароларни чекеланган сони борми?
Рухсатномада кўрсатилган “суралаётган хорижий мутахассислар чекланган сонида” кўп олиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси худудида Доимий яшаш гувохномасига эга шахслар мехнат фаолияти хуқуқи тасдиқнома олишлари шартми ?
Йуқ.
Жанубий Корея фукароларига кайси карорга асосан тасдикномалар 3 йил муддатга берилади?
ПК-1680 10-январ 2011 йил.
Хорижий фукаролар ўриндошлик асосида ишлаш мумкинми?
Ҳа.
Тасдикнома олиш учун кайси виза турлари бўлиш керак?
Е, В-2, В-1,S-3, VTD.
Тасдикнома олиш учун кандай хужжатлар керак?
Ариза, Расм 1 дона,Сўровнома, ОИТС ,мехнат шартномаси, тўлов хужати, Мажбурият, Паспорт нусхаси амалдаги визаси билан.
Хорижий фуқарога тасдиқнома олиш учун Ўзбекистондан ташқарида туриб мурожаат қилиш мумкинми?
Йуқ.
Фуқаролар Тасдиқнома олиш учун канча микдорда пул тулайдилар?
30 Энг кам ойлик иш хақи.
Юқори малакали мутахассисларга қайси турдаги хорижий фуқаролар киради?
Халқаро тан олинган 1000 олий таълим муассасалари рейтингига кирадиган олий таълим муассасасини битирган, талаб қилинган мутахассислик ёки дипломидаги мутахассислик бўйича камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлган чет эл фуқароси бўлиб, уни Ўзбекистан Республикасида меҳнат фаолиятига жалб қилиш шартлари йилига 60 минг АКШ доллари эквивалентидаги суммадан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи (мукофот пули) олишни назарда тутади.
Малакали мутахассисларга қайси турдаги хорижий фуқаролар киради?
Олий маълумотга, талаб қилинган мутахассислик ёхуд дипломидаги мутахассислик бўйича камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлган чет эл фуқароси бўлиб, уни Ўзбекистан Республикасида меҳнат фаолиятига жалб қилиш шартлари йилига 30 минг АКДШ доллари эквивалентидаги суммадан кам бўлмаган миқдорда иш хаки (мукофот пули) олишни назарда тутади.
Юқори малакали мутахассислар учун талаб этиладиган хужжатлар ?
Ариза, Расм 1 дона,Сўровнома, ОИВ йўқлиги тўғрисидаги сертификати,мехнат шартномаси лойихаси, тўлов хужжати, Мажбурият, Паспорт нусхаси амалдаги визаси билан, чет эл фуқаросининг малакасини тасдиқловчи хужжатлар, иш берувчининг паспорт нусхаси, ҳалқаро тан олинган 1000 олий таълим муассасалари рейтингига кирадиган олий таълим муассасасини битирган диплом нусхаси апостил қилинган.
Малакали мутахассислар учун талаб этиладиган хужжатлар?
Ариза, Расм 1 дона,Сўровнома, ОИВ йўқлиги тўғрисидаги сертификати,мехнат шартномаси лойихаси, тўлов хужжати, Мажбурият, Паспорт нусхаси амалдаги визаси билан, чет эл фуқаросининг малакасини тасдиқловчи хужжатлар, иш берувчининг паспорт нусхаси, олий таълим муассасасини битирган диплом нусхаси апостил қилинган.
Ўзбекистон худудига саёҳат мақсадида кириб келган хорижий фуқаролар тасдиқнома олиш учун мурожаат қила оладими?
Мурожаат қила олмайди.
Рухсатнома ва Тасдиқномада кўрсатилган маълумотлар ўзгарса нима қилиши керак?
Рухсатнома ва Тасдикнома қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза маълумотлар ўзгарганлиги тасдиқловчи хужжат ва маълумотлар илова қилинади.
Хорижий фуқароларнинг мақомларини кўрсатиб ўтинг ?
Юқори малакали, малакали, ўқитувчи, ватандош, ишчи.
Рухсатнома ва Тасдиқнома олиш учун мурожаат қандай амалга оширилади?
Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали(my.gov.uz) орқали амалга оширилади.
Рухсатнома ва Тасдиқнома бериш тўғрисида хабар келгандан кейин неча кунда берганлик учун йиғим миқдорини амалга ошириши керак?
5 иш куни ичида.
Рухсатнома ва Тасдиқнома берганлик учун йиғим Агентликга келиб тушгандан кейин неча кунда расмийлаштириб берилади?
1 иш кунида.
Юқори малакали мутахассислар учун канча пул тўланади?
Энг кам иш хақининг бир баравари миқдорида.
Малакали мутахассислар учун канча пул тўланади?
Энг кам иш хақининг икки баравари миқдорида.
Ватандошлар учун канча пул тўланади?
Энг кам иш хақининг икки баравари миқдорида.
Олий таълим ўқитувчи ва мутахассислари учун қанча пул тўланади?
Энг кам иш хақининг бир баравари миқдорида.
Корхонага рухсатнома олиш учун кандай хужжатлар тақдим этилади?
Корхона рахбарининг паспорт нусхаси, Низомнинг 2 иловасига мувофиқ ариза.
Тожикистон, Қирғиситон ва Туркманистондан 60 кунли, 30 кунлик электрон виза орқали визасиз кириб келган хорижий фуқаролар тасдиқнома олиш учун хажжат топширса бўладими?
Мурожаат қила олмайди.

Ижтимоий ёрдам (7)

Карантин туфайли моддий қийналиб қолдим, қаердан қандай моддий ёрдам олсам бўлади?
Хозирги кунда Ташқи мехнат миграцияси ташаббуси билан birgamiz.com сайти ишга туширилди, бу сайт орқали хориждаги мехнат мигрантлари бир марталик моддий ёрдам олиш имконияти мавжуд. birgamiz.com сайти орқали рўйхатдан ўтасиз, керакли маьлумотлар қаторини тўлдириб, талаб этилган хужжатлар нусхасини жойлаштирасиз. Талаб этиладиган хужжатлар булар: Шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ишлаш учун рухсатнома (Патент).
Мен Россия Федерациясида ишлаб келмоқдаман, Ўзбекистон Республикасига қайтмоқчиман, бунинг учун нималар қилишим керак?
Бутун ер юзида Коронавирус пандемияси хукм сураётган вақтда хориждаги фуқароларни чартер рейсларда Ўзбекистонга қайтариш буйича махсус комиссия тузилган ва шу комиссия рўйхат шакиллантиради, сиз ўзингизга яқин бўлган бош консулствага ёки Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихонаси ҳамда консуллик муассасаларида ташкил қилинган тезкор штабларга мурожат қилиб, чартер рейсга рўйхатга ёзилишингиз мумкин. Тезкор штаблар ҳақидаги маълумотлар: https://mfa.uz/ru/press/news/2020/03/23818/
2020 йил январь ойида Россия Федерациясига ишлашга келдим, пандемия сабабли ишсиз қолдим, менга иш топишда қандай ёрдам бера оласиз, қаерга мурожат қилсам бўлади?
anketa.migration.uz сайтига кириб ўзингиз хақингизда маьлумотларни қолдиришингиз ёки хорижлик иш берувчилар томонидан қолдирилган вакант жойлар хақида маьлумот олишингиз мумкин.
Мехнат миграцияси даврида вафот этган фуқарони Ўзбекистон Республикасига олиб келиш тартиби хақида маьлумот берсангиз ?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарорига асосан хорижда мехрат миграцияси вақтида вафот этган фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси хисобидан олиб келинади. Вафот этган шахс жасадини олиб кетиш учун уни урф-одатларга кўра тайёрлаш хизматлари ва бошқа хизматлар ҳақини тўлаш учун бир минг АҚШ долларигача, транспорт харажатлари эса транспорт компаниялари нархларига мувофиқ маблағлар ажратилади. Бунинг учун керак бўладиган хужжатлар: (Ташқи мехнат миграцияси агентлиги бошлиғи номига ариза, аризачини паспорти, вафот этган фуқаронинг паспорти, патент ва ўлим гувохномаси.)
Мехнат миграцияси даврида оғир тан жарохат олган фуқароларга қандай ёрдам кўрсатишингиз мумкин?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори 6 иловага асосан Меҳнат миграциясида бўлган даврида жароҳат олган, бахтсиз ҳодисага дуч келган, ўткир ёки оғир касалга чалинган фуқароларга, агар улар меҳнат мигранти маблағлари ёки тиббий суғурта ҳисобига кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақини тўлай олмаса, тиббий хизмат кўрсатиш учун 1500 АҚШ долларигача маблағ тўлаб берилади. Бунинг учун керак бўладиган хужжатлар: (Ташқи мехнат миграцияси агентлиги бошлиғи номига ариза, аризачини паспорти, фуқаронинг паспорти, патент ва оғир жароҳатлар олганлигива майиб бўлганлиги тўғрисида тиббиёт муассасасининг маълумотномаси (кўчирмалар, хулосалар, касаллик тарихи).
Хорижда меҳнат миграцияясида бўлган даврида яшаш жойисиз қолган, яшаш жойига мухтож мехнат мигрантларига қандай ёрдам кўрсатилади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори 6 иловага асосан Меҳнат миграциясида бўлган даврида яшаш учун маблағсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига 30 суткагача хостеллар ва суткалик меҳмонхоналар томонидан кўрсатилган хизматларга 300 АҚШ долларигача ҳақ тўлаб берилади. Бунинг учун керак бўладиган хужжатлар: (Ариза, Ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома, меҳнат шартномаси ёки меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли орган маълумотномаси)
Хориждаги меҳнат мигрантларига ёрдам қандай тартибда амалга оширилади?
Хорижда COVID-19 пандемияси туфайли оғир аҳволга тушиб қолган хамюртларимизга ёрдам берувчи янги лойиҳа иш бошлади. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Фуқароларга қулайлик яратиш ва жараёнларнинг тезкорлигини таъминлаш учун лойиҳанинг www.birgamiz.com сайти ишга туширилган, мурожаатларни электрон қабул қилиш, колл марказ хизматлари йўлга қўйилган.

Билимни бахолаш марказлари (5)

Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш қайси норматив-ҳуқуқий хужжатлар асосида амалга оширилади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 725-сонли қарори билан тасдиқланган “Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги”ги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Кимлар малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш тизими иштирокчилари ҳисобланади?
Қуйидагилар баҳолаш тизими иштирокчилари ҳисобланади: Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда норматив-ҳуқуқий тартибга солиш функцияларини амалга оширувчи ваколатли орган сифатида; Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги; билимни баҳолаш марказлари; иш берувчилар; талабгорлар.
Малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш якунлари бўйича талабгорга билимга эгалиги тўғрисида қандай ҳужжат тақдим этилади ва у нимага асос ҳисобланади?
Малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш якунлари бўйича талабгорга билимга эгалиги тўғрисида сертификат берилади ва у талабгорни Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига киритиш учун асос ҳисобланади.
Фуқаролар тест имтиҳонларида иштирок этиш учун қандайдир тўловни амалга оширадиларми?
Қарорда билимни баҳолаш марказлари томонидан хизмат кўрсатиш мустақил равишда белгиланиши кўрсатиб ўтилган. Аммо, чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш қийматининг чекланган даражаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш қийматининг чекланган даражасини белгилаш тарифини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғига асосан белгиланди ва ушбу буйруқ Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилди. Унга кўра, чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш қийматининг чекланган даражасини белгилаш тарифи Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баробари миқдорида тасдиқланди.
Ариза берувчи (юридик шахс) бир вақтнинг ўзида бир нечта чет тиллари ва касблар бўйича аккредитациядан ўтиши мумкинми?
Юридик шахс Низомга мувофиқ штатида ҳар бир йўналиш бўйича олий маълумотли, камида 3 йиллик амалий иш стажига эга бўлган бир нафар ходимга ҳамда малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш учун мўлжалланган моддий-техник базасига эга бўлса бир вақтнинг ўзида бир нечта чет тиллари ва касблар бўйича аккредитациядан ўтишга ҳақли.

Хусусий бандлик агентликлари (5)

Хусусий бандлик агентликлари фуқароларга қандай хизмат турларини кўрсатади?
Хусусий бандлик агентликлари фуқароларга қуйидаги хизмат турларини кўрсатади: • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш қидираётган шахсларга иш танлаш; • Иш берувчилар учун кадрлар танлаш; • Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш; • Ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари.
ХБАлар томонидан лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати?
Хусусий бандлик агентликлар томонидан лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар: • Ўзбекистон Республикаси фуқароларни чет элга ишга юбориш фаолияти бўйича лицензия олиш хақида ариза; • Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувохнома; • Корхона устави; • Корхона рахбарининг олий маълумотлигини тастиқловчи хужжатлар (буйруқ нусхаларини илова қилинган холда) ; • Штатда камида икки нафар ходимнинг, шу жумладан, олий маълумотга эга раҳбарнинг бўлиши; • Мазкур фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, ўзининг ёки ижарага олинган хонанинг бўлиши, тегишли моддий-техник базадан, бошқа техник воситалардан фойдаланиш; • Аризани кўриб чиқиш учун йиғма тўланганлигини тасдиқловчи тўлов хужжатининг нусхаси (энг кам иш хақининг 5 баровари); • Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда Фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси деб аталади) депозит ҳисоб рақамида эллик минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни ариза берувчининг шаклланган устав жамғармаси маблағлари ҳисобидан захирага қўйиш.
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган фуқаролар томонидан Хусусий бандлик агентликларининг лицензияси бор ёки йўқлиги?
Ўзбекистон Ресбупликаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Mehnat.uz” сайти орқали тўлиқ маълумот олиш мумкунлиги.
Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида тўлиқ маълумотларни қайси манбаалардан олиш мумкун?
Хусусий бандлик агентликлари ўз телеграм каналларида ва ижтимойи тармоқлар орқали маълумот олиш мумкунлиги.
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган фуқаролар томонидан касбий малакасидан келиб чиққан ҳолда қайси давлатга бориш имконияти бор ва қайси ХБАларга мурожаат қилиш мумкун?
Ўзбекистон Ресбупликаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Mehnat.uz” сайти орқали ҳамда хусусий бандлик агентликлари ўз телеграм каналларида ва ижтимойи тармоқлар орқали маълумот олиш мумкунлиги ва бошқалар.

Имтиёзлар (4)

Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқиб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳаётини ва соғлиғи шунингдек меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ҳужжатларни расмийлаштирмаслик хавфини суғурталаш тартиби қандай?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сонли «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 713-сонли Қароринини ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 27 ноябрда Бандлик ва меҳнат мунособатлари вазирлиги, ҳамда «Ўзагросуғурта» давлат акциядорлик суғурта компанияси ўртасида меморандум имзоланган. Ушбу Меморандумга асосан Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ташқи меҳнат миграция агентлигининг минтақавий филиалларининг махсус кассасига ҳаёти ва соғлиғи, шунингдек меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ҳужжатларни (патент) расмийлаштирмаслик таваккалчилиги хавфини суғурталаш бўйича мурожаат этади. Муржоаат этиш тартиби : Ариза, пасспорт ва унинг нусхаси илова этилади. «Ўзагросуғурта» давлат акциядорлик суғурта компанияси меморандумнинг 2.3.1 бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаёти ва соғлиғи, шунингдек меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ҳужжатлар (патент) ни расмийлаштирмаслик таваккалчилигини олдини олиш мақсадида ҳар бир суғурталанган меҳнат мигрантига 50 (эллик) минг сўм миқдорида суғурта мукофот полисларини амалга ошириш белгиланган. Меморандумнинг 2.3.2 бандида хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳаёти ва соғлиғи 10 минг евро миқдорида; Меморандумнинг 2.3.3 бандида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ҳужжатлар (патент) ни расмийлаштирмаслик таваккалчилиги ва рухсат талаб этувчи ҳужжатлар учун 2 миллион сўм миқдорда суғурта суммаси ажратилиши белгиланган.
Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаражатларни коплаш учун микроқарз олиш тартиби қандай?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сонли “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги фармонини ижросини таъминлаш мақсадида, Микрокредит банк томонидан, 2020 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида микроқарзлар бериш йўлга қўйилган. 2 миллион сўмлик микроқарз олиш тартиби: 1)Аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази директори илтимосномаси. 2) Lаbor-migration дастурий мажмуасида рўйхатга олинганлиги. 3) Паспорт нусхаси 4) Фуқаронинг аризаси тақдим этилдаи.
Меҳнат мигрантлар учун мимтиёзли уй-жой олиш тартиби қандай?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сонли фармони га асосан уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига хонадон ажратилиши белгиланган. Ушбу хонадонларга эга бўлиш учун дастлаб Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг минтақавий филиалларига мурожаат қилиши талаб этилади. Хорижда қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириётган мигрант номидан унинг оила аъзолари (ота-она, опа-сингил, ака-ука, турмуш ўртоқ, фарзандлар) ариза топширишга ҳақли. Агентлик филиаллари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги 39-сонли қарор билан тасдиқланган Низом га асосан, имтиёзли уй олиш учун меҳнат мигранти “Labormigration.uz” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтказилади ва тасдиқнома берилади. Шундан сўнг меҳнат мигранти номидан мазкур тасдиқнома асосида унинг доимий рўйхатга олинган манзили бўйича вилоят, туман, шаҳар комиссияларига ариза топширилади. Имтиёзли уйга эга бўлиш истагидаги меҳнат мигрантлари номидан уларнинг яқин қариндошлари “Labormigration.uz” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтиш ва тасдиқнома олиш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилиши мумкин.
Ташкилий равишда ишга юборишда кандай имтиёзлар бор?
- Одам-савдосига тушиб қолишни олди олинади. - Мигрантни хуқуқлари химоя килинади. - Зарурий яшаш жойлари билан таъминланади. - Иш жойларида техника хавфсизлиги таъминланади. - Ишчининг хаёти ва соглиги тиббий сугурталанади. - Йуналишли транспорт воситаларидан фойдаланиш натижасида фукароларнинг хавфсизлик даражаси юкори булади. - Иш берувчи ва фукаро уртасида мехнат шартномаси тузулади.

Хорижий инфраструктура (3)

Хозирда қайси хорижий мамлакатларда Агентликнинг ваколатхоналари фаолият олиб бормоқда?
Хозирда Россия Федерациясининнг Москва шаҳрида ва Корея Республикасининг Кванджу шаҳрида Агентликнинг ваколатхоналари ташкил этилган. Шунингдек, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида Москва шаҳридаги ваколатхонага бириктирилган вакил ходим фаолияти йўлга қўйилган. Ваколатхоналар қуйидаги манзилларда жойлашган: 1. Россия Федерациясининнг Москва шаҳридаги ваколатхона 119017 Россия Федерацияси, Москва шаҳри, 1-Казачий тор кўчаси, 11/2 (Метро Полянка) Teл: +7 (925)0454744 info.pavtm@mail.ru 2 Россия Федерациясининнг Санкт-Петербург шаҳридаги вакил Россия Федерацияси, Санкт-Петербург шаҳри, Воздухоплавательная кўчаси 13-уй Тел: +7 (963)3208358 3 Корея Республикасининг Кванджу шаҳридаги ваколатхона Жанубий Корея Республикаси, Кванджу шаҳри, Гвангсан-гу, Пунгеонг-ро, 145-82 Teл: +070-4252-2772
Агентликнинг хориждаги ваколатхоналарига қайси масалалар бўйича мурожаат қилиш мумкин?
Хорижда қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Агентликнинг хориждаги ваколатхоналарига қуйидаги масалалар бўйича мурожаат қилишлари мумкин: - Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга дучор бўлган ва камситилган, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволда қолган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, яшаш учун маблағсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга моддий ёрдам бериш; - Меҳнат миграциясида бўлган даврида жароҳат олган, бахтсиз ҳодисага дуч келган, ўткир ёки оғир касалга чалинган фуқароларга, агар улар меҳнат мигранти маблағлари ёки тиббий суғурта ҳисобига кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақини тўлай олмаса, тиббий хизмат кўрсатиш; - Меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жасадларини, шунингдек меҳнат фаолияти вақтида майиб бўлган ёки оғир жароҳатлар олган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини олиб келиш; - Аввал хорижга уюшган ҳолда олиш доирасида ишлашга юборилган ва ишга жойлаштирилган мамлакат қонун ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш, тўланган маблағларни кейинчалик мазкур фуқаролар ҳисобидан қоплаш, шунингдек хорижий иш берувчилар томонидан ишга жойлаштириш бўйича келишилган шартлар бажарилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш. *Ушбу масалалар юзасидан Ваколатхона томонидан ўрнатилган тартибда ёрдам олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати билан Ваколатхонага мурожаат қилган ҳолда танишиб чиқишингиз мумкин.
Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг яқин қариндошлари қийин аҳволга тушган фуқарога ёрдам кўрсатишни сўраб Агентликка ёки унинг хориждаги ваолатхонасига мурожаат қилиши мумкинми?
Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг яқин қариндошлари қийин аҳволга тушган фуқарога ёрдам кўрсатишни сўраб Агентликка. унинг Ўзбекистондаги минтақавий филиалларига ва хориждаги ваколатхоналарига бевосита ёки билвосита (телефон, электрон почта, почта орқали) мурожаат қилиши мумкин.

Реинтеграция (3)

Четдан қайтган мигрантларга Ўзбекистонда қандай имкониятлар яратилган?
Ҳудудий Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан шахсий томорқа хўжалигини ривожлантириш йўналишларида (иссиқхоналар қуриш, кўчат ва уруғлар сотиб олиш, суғориш тармоқлари сотиб олиш учун) субсидия маблағлари ажратиш белгиланган. - ҳудудий Бадилкка кумаклашиш марказлари томонидан бир марталик хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш орқали бандлиги таъминлаш. - ҳудудий Бадилкка кумаклашиш марказлари томонидан ишлаб чикариш ва хусусий корхоналардаги буш иш уринлари тавсия этилади.
Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга кўмаклашувчи қандай ташкилотлар мавжуд?
Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга кўмаклашувчи ташкилотлар. 1. Бандлигини таъминлаш масаласида: - Туман (шаҳар) ҳокимликлари; - Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари. 2. Ҳорижда ишга жойлаштириш масаласида: - Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиаллари; - Ҳусусий бандлик агентликлари. 3. Тадбиркорликни йўлга қўйиш масаласида: - Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари; - Туман (шаҳар)лардаги Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари; - Тижорат банклари. 4. Ижтимоий нафақалар, оила аъзоларининг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ масалалар: - Туман (шаҳар) лардаги Давлат хизматлари агентликлари; - Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари; - Маҳалла фуқаролар йиғинлари.
Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб қайтган фуқаролар учун қандай маслахат ва тавсиялар мавжуд ?
• Ҳорижда меҳнат фаолиятинидан қайтганда, энг аввал ҳудудингиздаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига бориб рўйҳатдан ўтинг! • Ҳудудингиздаги соғлиқни сақлаш муассасасида (бепул) тўлиқ тиббий кўрикдан ўтинг. • Маълумотингиз, мутаҳассислигингиз ва иш стажингиздан келиб чиқиб ишга жойлашиш учун мавжуд бўш иш ўринлари билан танишиб чиқинг. • Сиз, талаб юқори бўлган мутаҳассисликлар бўйича бепул касбий ўқиш, қайта ўқиш ва малака ошириш курслари ҳизматидан фойдаланишишингиз мумкин. • Доимий иш жойига эга бўлгунизгача, ҳақ тўланадиган жамоат ишларида ишлашингиз мумкин. • Ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйиш бўйича бизнес лойиҳангиз бўлса, белгиланган имтиёзлар ва маслаҳатлардан фойдаланинг. • Чет элга ишлаш учун чиқмоқчи бўлсангиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига ёки хусусий бандлик агентликларига мурожаат қилинг.