1.Корея Республикаси ҳудудида ишга жойлашиш бўйича муҳим кўрсатмалар.
-Корея давлатига ишга жойлашиш истагини билдирган фуқаролар 2019 йилнинг апрел ойида Корея Республикаси Бандлик ва Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида Бандликка рухсат бериш тизими асосида Ўзбекистон фуқароларини Корея Республикаси ҳудудида ишга жойлаштириш бўйича Ҳамкорлик Меморандуми доирасида меҳнат фалоятини амалга оширишлари мумкин.
2.Корея Республикаси ҳудудида ишга жойлашишни истаган фукороларга асосий талаблар:
1. Номзоднинг ёши 18 ёшдан 39 ёшгача бўлиши лозим;
2. Корейс тилини билиши лозим;
3. Муқаддам судланмаган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш тақиқи бўлмаслиги лозим;
4. Корея Республикаси ҳудудида бўлиш ва бошқа қонунларини бузмаган бўлиши лозим;
5. Тиббий ва жисмоний соғлом бўлиши ва ранг ажратолмаслик касаллиги (дальтонизм) бўлмаслиги лозим.
Корея Республикаси ҳудудида ишга жойлашишнинг асосий тартиби:
1-босқич Ўзбекистон Республикаси фуқароси (кейинги матнда фуқаро деб юритилади) Билимни бахолаш марказидан (кейинги матнда ББМ деб юритилади) корейс тилини билиш даражаси бўйича 1-босқич тестидан ўтиши зарур. Фуқаролар тест имтихонини компьютерда махсус дастур орқали топширадилар.
ББМ томонидан 100 баллик тизимда 70 балдан юқори бал тўплаган фуқаролар рўйхати Агентликка тақдим этилади ва ушбу рўйхатда келтирилган маълумотлар асосида вазирликнинг www.mehnat.uz веб саҳифасида фуқароларнинг динамик рўйхатига шакллантирилади.
Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг (HRD) талаби асосида навбатдаги босқич - корейс тили бўйича EPS-TOPIC тест синовларида иштирок этиши лозим бўлган фуқаролар сони ушбу динамик рўйхатда юқори балдан пастга қараб олинади ва HRD га тақдим этилади.
2-босқич биринчи босқичдан ўтган фуқаролар корейс тили бўйича EPS-TOPIC тест синовларини топширади. Ушбу тест имтихонидан муваффақиятли ўтган фуқаролар кейинги босқичга йўлланма оладилар.
Тест имтиҳони HRD томонидан ўтказилади ва талаб этиладиган номзодлар сонидан келиб чиқиб белгиланган ўтиш бали асосида юқори бал тўплаган фуқаролар кейинги босқичда иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.3-босқичда HRD томонидан малака тести (skill test) ўтказилади.
Унда қуйидаги машқлар ва тестлар ўтказилади:
- ранг ажратишни синаш (дальтонизм);
- жисмоний машқ (қўл кучини синаш, электрон спандер орқали, бўй вазн ўлчаш, оғирлик кўтариш машқи);
- малака тести (рангли халқачаларни ажратиш ва жой-жойига қўйиш, пўлат симларни белгиланган хажмда қирқиш, пробиркаларда белгиланган хажмни ўлчаш, темир халқаларни жой-жойига жойлаштириш);
- Корейс тилида мутаҳассис билан суҳбатлашиш.
4-босқич малака тестида (skill test) натижаларидан муваффақиятли ўтган фуқаролар HRD томонидан белгиланган муддатларда Корея Республикасининг махсус SPAS базасига (иш берувчилар базаси) киритиладилар.
5-босқич Корея Республикаси томонидан шартнома лойихалари келган фуқароларга ўрнатилган тартибда белгиланган хужжатлар тақдим қилинади, тиббий кўрикдан ўтказиладилар. Тиббий кўрикдан ижобий ўтган фуқаролар ўқитиш ва адаптация ўташ учун рўйхатга олинадилар ва ўқитиладилар.
Жанубий Корея Республикаси Ўзбекистондаги консуллик хизмати томонидан фуқароларга виза расмийлаштирилади.
Визаси расмийлаштирилган фуқаролар, ташкиллаштирилган ҳолда 4 йил 10 ой муддатга Корея Республикасига вақтинчалик мехнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнатиладилар.
1.Корея ҳудудида булишда асосий эътибор килниши керак булган масалалар:
Шартнома шартларига қатъий риоя қилишлари лозим;
Корея ҳалқини муомала ва одоб-аҳлоқ қоидаларини билиши лозим;
Муаммоли масалаларни иш беручи билан тинч йўл билан ҳал қилиши ёки ушбу вазият юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонасига (Кванджу шаҳрида) ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиниши юзасидан мурожаат қилиши лозим.
1.Корея Республикаси тўғрисида маълумот:
Майдони:99 392 км2.
Аҳолиси: 49 000 000 дан ортиқ.
Пойтахти: Сеул шаҳри.
Маъмурий тузилиши: 1 та алоҳида мақомдаги шаҳар (тыкпёлси), 6 та вилоят мақомидаги шаҳар (кванъёкси), 9 та вилоят (до)га бўлинади.
Йирик шаҳарлари: Сеул, Пусан, Кван-жу, Инчхон, Тэчжон, Улсан.
Пул бирлиги: вон.
Корея Республикаси Корея яриморолининг жанубий қисмида жойлашган, шу сабабли уни норасмий тилда Жанубий Корея деб аташади. Корея қирғоқларини ғарбда Сариқ денгиз, шарқда Япон денгизи, жанубда эса Корея бўғози ва Шимолий Хитой денгизи ювиб туради. Шимолда Корея Халқ Демократик Республикаси билан чегарадош. Мамлакат ҳудуди асосан тоғликлардан иборат, текислик ўттиз фоизни ташкил этади.