Бугунги кунда барча давлатларда меҳнат муносабатларини асосан Меҳнат Кодекси билан тартибга солинган. Бироқ, уларнинг талаб ва шартлари турличадир.
Хусусан, Россия Федерациясида меҳнат муносабатлари Россия Федерациясининг 2001 йил 30 декабрда қабул қилинган Меҳант Кодекси билан тартибга солинган. Унинг 56-моддасига кўра, меҳнат шартномаси иш берувчи ва ходим ўртасида тузиладиган шартнома бўлиб, унга кўра иш берувчи ишчига меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда белгиланган барча қулайликларни яратиб бериши шунингдек, ишлаганлиги учун меҳнатига лойиқ иш ҳақини тўлиқ ёки қисман тўлаши, ходим эса меҳнат қонунчилигига асосан, тузилган шартнома шартларига мувофиқ, иш берувчи назорати остида ички меҳнат қоидаларига амал қилган ҳолда меҳнат функцияларини бажариши лозимлиги белгиланган ҳужжат.
Шунингдек, Россия Федерацияси Меҳнат Кодексининг 57-моддасида меҳнат шартномасида кўрсатилиши лозим бўлган бандлар белгиланган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
Меҳнат шартномасига қуйидаги шартлар киритилиши шарт:
Шунингдек меҳнат шартномасида меҳнат қонунчилигини нормаларини ўз ичига олган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жамоа битими, шартномалар, локал норматив ҳужжатлар билан таққослаганда ходимнинг ҳолатини ёмонлаштирмайдиган қўшимча шартлар назарда тутилиши мумкин.
Меҳнат шартномасида ушбу шартлардан ташқари бошқа ноқонуний шартлар кўрсатилган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналарига, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва унинг ваколатхоналарига мурожаат қилиниши мақсадга мувофиқ.