1. Сиз хорижга бепул касб-ҳунар ўрганиб ишга кетишни хоҳлайсизми?
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали бепул касб-ҳунарга йўналтириласиз.
Бу билан сиз келажакда оддий ишчига нисбатан хорижда юқори маошли ишга кетиш имкониятига эга бўласиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги "Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4804-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Республикамиз ҳудудларида кетишдан олдинги касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил этилди.
Ўқув марказлари реестри ҳақида маълумот олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 4804-сонли қарорида (https://lex.uz/ru/docs/4945748) Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Екатеринбург, Новосибирск шаҳарлари ва бошқа ҳудудларида таълим муассасалари билан мазкур ҳудудларда меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларини касб-ҳунар ва рус тилига ўқитишни ташкил этиш, шу жумладан, ўқитиш учун жой, ўқув қўлланмаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш бўйича ўзаро келишувларга эришиш бўйича ваколатли ташкилотларга топшириқлар берилган. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Екатеринбург, Новосибирск шаҳарлари ва бошқа ҳудудларида Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рус тили ва касб-ҳунарга ўқитиш учун ҳудудларда жойлашган ўқув марказлари билан келишувларга эришилинди.
Ўқув марказларида таҳсил олган ва муваффақиятли тамомлаган фуқароларга даража дипломлари ва сертификатлар тақдим этилади.