Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида мураккаб молиявий вазиятга тушиб қолган, яшаш учун маблағсиз қолган, бахтсиз ҳодисага дуч келган, ўткир ёки оғир касалга чалинган, вафот этган, шунингдек меҳнат фаолияти вақтида майиб бўлган ёки оғир жароҳатлар олган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қуйидаги хизматлар кўрсатилмоқда:
- хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари таклиф қилиш;
- 300 АҚШ долларигача хостел ва суткалик меҳмонхоналар томонидан кўрсатилган хизматлар қоплаб бериш;
- базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари (490 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш;
- 1,5 минг АҚШ долларигача соғлиқни сақлаш муассасаларига кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақини тўлаш;
- Ватанга қайтариш учун авиа ёки темир йўл чипталари ҳақини тўлаш;
- вафот этган шахс жасадини урф-одатларга кўра тайёрлашда 1 минг АҚШ долларигача хизматлар ҳақини ва Ўзбекистонга олиб келиш учун чипта ҳақини тўлаш;
- ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадида 3 минг АҚШ долларигача адвокат, юридик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг ҳақини тўлаш.
Ушбу хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига, унинг хориждаги ваколатхоналарига ёки ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари мумкин.
Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида масофадан мурожаат йўллашлари учун www.birgamiz.com платформаси яратилган.
Телефон: (71) 202-33-55 (ички рақам 55) ёки қисқа рақам 1282
Ушбу хизмат турларидан фойдаланиш истагида бўлган фуқаролардан талаб этиладиган асосий ҳужжатлар - ариза, шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва меҳнат мигрантлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Юқоридаги хизматлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари хисобидан амалга оширлади.