1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ – 4829 – сонли Қарорига мувофиқ:
2021 йил 1 январдан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оила аъзоси сифатида эътироф этилган ва хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб, қайтиб келган шахсларга:
а) Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги харажатларни қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 бараваригача миқдорида субсидия тўланади:
якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган ёки кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказган вақтдан бошлаб биринчи уч ой давомида ижарага олинган бино ва иншоатларнинг ижара ҳақини тўлаш;
тадбиркорлик асослари ва молиявий саводхонликка ўқиш;
кредит олишда таъминот сифатида тақдим этиладиган суғурта полиси бўйича тўловларни амалга ошириш;
б) Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган кредитлар бўйича кредит фоизи ставкасининг Марқазий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 март кунги 182-сонли Қарорига мувофиқ:
хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширган, уй-жой шароитларини яҳшилашга эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жой сотиб олишлари учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобига субсидия тақдим этилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 7-2020/Б-сонли Буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 31 мартда рўйхатга олинган № 3163-1) га мувофиқ, қуйидаги мақсадлар учун субсидиялар ажратилади:
- тадбиркорлик қилишни хоҳловчи, ишсиз шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси тўлови учун харажатларни базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 баравари миқдорида тўлаш;
- ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга - ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш;
- енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун - “Томорқа хизмати” МЧЖ, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида базавий ҳисоблаш миқдорининг
3 бараваридан 10 бараваригача бўлган миқдорда тўлаш;
- кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги бирлашмалари устав фондига (жамғармасига) улуш сифатида киритиш учун - ҳар бир аъзога (оилага) базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлаш.