Хизматлар - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқини берадиган тасдиқномани олиш

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқини берадиган тасдиқномани олиш хизмати тўғрисида маълумот
Бу қандай ишлайди?

1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқини берадиган тасдиқномаларни олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХП ёхуд онлайн-майдончада рўйхатдан ўтади. 2. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўлайди. Агентлик ҳамда тегишли ҳудудий меҳнат органига ариза юборади. 1. Иш берувчи томонидан кўрсатилган бўш иш ўринлари учун маҳаллий ишчи кучи борлигини ҳисобга олиб, чет эл фуқароларини жалб қилиш мақсадга мувофиқлигини ўрганади. 2. Агентликка ЯИДХП ёки онлайн майдонча орқали чет эл фуқароларини жалб қилиш мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида электрон шаклда хулоса юборади.

Ташкилот

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташки меҳнат миграцияси агентлиги

Боғланиш

+998 (71) 202-33-55(ички рақам:)

Хизматдан фойдаланувчилар

Жисмоний ва юридик шахслар

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар

Сўровномани тўлдириш

Хизматни кўрсатиш муддати

15 иш куни ичида

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги “Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 244-сон қарори

Хизмат нархи

Иш берувчи тасдиқнома бериш тўғрисида хабар келгандан кейин беш иш куни ичида тасдиқнома бериш учун қуйидаги миқдорларда йиғим тўлайди: Олдинги таҳрирга қаранг. юқори малакали мутахассислар, шунингдек, Президент мактаблари ва олий ўқув юртларида ишлаш учун жалб этилаётган ўқитувчилар ва мутахассислар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида; малакали мутахассислар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида; ватандошлар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида; бошқа чет эл фуқаролари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида. (38-банднинг иккинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)

Фойдаланиш

Фойдаланиш бўйича видео-йўриқнома