1. Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилишга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХП ёхуд онлайн-майдончада рўйхатдан ўтади. 2. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўлайди. 3.Агентликка ариза юборади. 4. Иш берувчи томонидан сўралаётган чет эл фуқаролари сони ва мутахассисликларининг (лавозимларининг) унинг ишчи кучига бўлган эҳтиёжига мувофиқлигини ўрганади; 5. Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат қилганда) ёки иш берувчига (электрон шаклда мурожаат этилганда) ЯИДХП ёки онлайн-майдонча орқали қабул қилинган қарор тўғрисида электрон шаклдаги хабарномани, жумладан, рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рухсатнома бериш учун йигим миқдори кўрсатилган ҳолда юборади. 6.Қабул қилинган қарор тўғрисида хабар келгандан кейин ушбу қарорни иш берувчига унга ўз муҳрини қўйган ҳолда беради. 7.Ижобий хабарнома келгандан сўнг рухсатнома бериш учун йиғим тўлайди. 8.Рухсатнома бериш учун йиғим тўлангандан кейин рухсатномани расмийлаштиради ва ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди. 9. Рухсатномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилганда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат қилганда) ЯИДХП ёки онлайн-майдонча орқали юборади. 10.Иш берувчига рухсатномани ўз муҳрини қўйган ҳолда беради.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташки меҳнат миграцияси агентлиги
+998 (71) 202-33-55(ички рақам:)
Жисмоний ва юридик шахслар
Сўровномани тўлдириш
15 иш куни ичида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги “Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 244-сон қарори
қайта расмийлаштирилган рухсатнома ва (ёки) тасдиқнома бериш учун йиғим миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизини ташкил этади.