Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Федерация маблағлари ҳисобидан ҳар йили:
а) маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари ёрдамчиларининг (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчилари) ёзма тавсияномасига асосан:
боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш;
меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш;
меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма бериш;
б) маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар бериш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги;
Ёшлар ишлари агентлиги;
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги;
+998 71 202-33-55
Жисмоний шахслар
Хориждаги меҳнат фаолиятини тасдиқловчи хужжат
Кўриб чиқиш 5 иш куни
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 01.03.2022 йилдаги ПҚ-149-сон
Бепул