Хизматлар - Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқаро учун белгиланган компенсацияни олишга ариза топшириш

Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқаро учун белгиланган компенсацияни олишга ариза топшириш хизмати тўғрисида маълумот
Бу қандай ишлайди?

Имтиёзлар турлари:
хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун компенсация суммаси фуқаро томонидан аризада кўрсатилган имтиҳон ўтказиладиган ташкилотларнинг ҳисоб рақамига (базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача миқдорда);

йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун компенсация суммаси фуқаро томонидан аризада кўрсатилган йўл чиптасини сотадиган касса ёки транспорт ташкилотининг ҳисоб рақамига (базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдорда);

«ишчи виза»ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун компенсация суммаси фуқаро томонидан аризада кўрсатилган «ишчи виза»ни берувчи ташкилотнинг ҳисоб рақамига тўлаб берилади (базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда).

а) компенсацияни олиш учун меҳнат миграциясига кетаётган фуқаро «lаbоr-migrаtiоn» дастурий мажмуаси орқали масофавий тарзда ёки бевосита Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Бандликка кўмаклашиш марказларига ариза билан мурожаат қилади;

б) ариза Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 1 иш куни ичида кўриб чиқилади;

в) фуқарога мазкур хизматда назарда тутилган компенсацияларни тўлаш асосли деб топилган.

Ташкилот

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси

Боғланиш

+998 71 202-33-55

Хизматдан фойдаланувчилар

Жисмоний шахслар

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар

Сўровнома тўлдириш, малака тасдиқловчи хужжат

Хизматни кўрсатиш муддати

Ариза Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 1 иш куни ичида кўриб чиқилади

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги “Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5205-сон қарори

Хизмат нархи

Бепул

Фойдаланиш

Фойдаланиш бўйича видео-йўриқнома