Хизматлар - Корея Республикасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 2022 йилда режалаштирилаётган тест имтиҳонида қатнашиш

Корея Республикасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 2022 йилда режалаштирилаётган тест имтиҳонида қатнашиш хизмати тўғрисида маълумот
Бу қандай ишлайди?

Корея Республикасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун тест имтихонида қатнашиш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ташқи мехнат миграцияси агентлиги томонидан сўралган маълумотларни (ўзларига тегишли бўлган шахсий маълумотларни) веб сахифасига Онлайн рўйхатдан ўтказиш тартиби. Диққат онлайн рўйхатдан қуйидаги фуқаролар ўтишлари мумкин: 1. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари; 2. Ёш чегараси 39 ёшга тўлмаган фуқаролар; 3. Ҳорижга чиқиш учун тақиқи мавжуд бўлмаган фуқаролар; 4. Ҳар томонлама соғлом, юқумли касалликка чалинмаган фуқаролар; 5. Корея Республикаси худудига киришга тақиқи йўқ фуқаролар; 6. Судланмаган фуқаролар; 7. Корея Республикасида 5 йилдан ортиқ муддатда ишламаган фуқаролар. 1. Фуқаро фақат ЭЪЛОНДА кўрсатилган санада тест имтихонига кириш учун тўлов (24 АҚШ доллари)ни Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси эквавилентида шу кундаги Марказий банк томонидан белгилаб берган курс бўйича амалга оширадилар. Тўлов квитанцияси фақат хорижга чиқиш паспорти маълумоти асосида тўлдирилади. Яъни тест имтиҳонига кириш истагида бўлган фуқаро Фамилия Исми Шарифи (хорижга чиқиш паспорт бўйича кўрсатилади), паспорт серия ва рақами, тўлов туширилиши лозим бўлган хисоб рақам (тўлиқ), тўлов мақсади ва тўлов амалга оширилган сана кўрсатилиши шарт. 1.1 Фуқаро белгиланган муддатда тўловни амалга оширмаган, тўлов квитанциясида фамилия исм шарифи, хорижга чиқиш паспорт серия ва рақами нотўғри кўрсатилган, ёки бошқа хисоб рақамига пул ўтказмаси амалга ошириш сабабли фуқарога тест имтихонига кириш рухсатномаси расмийлаштирилмайди. 1.2 Агентлик ходимлари фуқаролардан тўлов квитанциясини олиб қолишлари, тўлов квитанциясидаги маълумотларга ўзгартириш киритишлари қатиян ман қилинади. 1.3 Фуқаро ўз вақтида тўлов квитанциясида шахсий маълумотлари тўғри киритилганлиги шахсан ўзи жавобгар хисобланади. Шахсий маълумотлар нотўғри кўрсатилган тақдирда ушбу тўғрисида тўловни амалга оширган банк муассасига ўрнатилган тартибда мурожаат қилишлари ва маълумотларини тўғрилашлари талаб этилади. 2. Фуқаро фақат ЭЪЛОНДА сўралган шахсий маълумотларини сканер қилиш орқали (хорижга чиқиш паспорт, фотосурат ва бошқа маълумотлар) белгиланган муддатларда Агентликнинг ЭЪЛОНДА кўрсатилган веб сахифаси орқали Онлайн тарзда киритишлари зарур. 2.2 Фуқаро белгиланган муддатда Онлайн рўйхатдан ўтмаган, фамилия исм шарифи, хорижга чиқиш паспорт серия ва рақами нотўғри кўрсатилаган, хорижга чиқиш паспорти, фотосуратлари етарли даражада сифатли бўлмаган, онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнида маълумотларни белгиланган катакларга юкламаганлиги оқибатида, фуқарога тест имтихонига кириш рухсатномаси расмийлаштирилмаган тақдирда, Агентлик ва унинг ходимлари ушбу бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олмайди. 3.3 Агентлик ходимлари фуқаролардан шахсий маълумотларини олиб қолишлари, маълумотларга ўзгартириш киритишлари қатиян ман қилинади. 3.4 Фуқаролар ўзларига тегишли маълумотларни веб сахифа орқали ўзлари мустақил равишда киритадилар. 4. Фуқаронинг тест имтихонига кириш рухсатномаси расмийлаштирилмаган тақдирда, фуқаро Агентликка ўрнатилган тартибда мурожаат қилади. Фуқаронинг аризасига асосан Агентлик томонидан тест имтихонига кириш рухсатномаси расмийлаштирилмаганлиги сабаби ўрганилади. Мурожаатни ўрганиш натижаси фуқарога ёзма равишда маълум қилинади. Рухсатномалари расмийлаштирилмаган фуқароларга ўрнатилган тартибда тест имтихонига кириш учун амалга оширган тўлови қайтариб берилади.

Ташкилот

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги; Корея Инсон Ресурсларини ривожлантириш хизмати

Боғланиш

99871-202-33-55; 99871-200-00-61; 1282 қисқа рақами

Хизматдан фойдаланувчилар

Жисмоний шахслар

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар

1. Фуқаролик ва хорижга чиқиш паспорти; 55-60 кб JPEG форматида ; JPEG форматида 3.5 Х 4.5 фотосуръат (қора кастюмда оқ фонда) JPEG форматида 13-15 кб хажмда; (барча хужжатларларни электрон тарзда белгиланган хажмда юклаш зарур); квитанция 55-60 кб JPEG форматида

Хизматни кўрсатиш муддати

Аризани кўриб чиқиш муддати 2022 йил 30 май кунига қадар

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат мунасобатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Бандлик ва Меҳнат вазирликлари ўртасидаги имзолаган “Бандликга рухсат бериш тизими бўйича ишчи кучини Корея Республикасига юбориш туғрисида’ги Меморандум

Хизмат нархи

24 Ақш доллари (Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси сўмда)

Фойдаланиш

Фойдаланиш бўйича видео-йўриқнома